ДУРДОНА АСАРЛАР КЎРГАЗМАСИ

 Маълумки, Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Жумладан, Мирзачўл туманида “Ўзбекистон бағрикенг диёр” мавзусида ўзбек, рус, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларидаги “Жаҳон адабиёти дурдоналари кутубхонаси” туркумидан ўрин олган энг сара асарлар кўргазмаси ташкил этилди.

Туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан кўрилган катта тайёргарлик аҳоли ва ёшларда бой маънавий таассурот қолдирди. Ўз она тилларидаги сара асарлардан баҳраманд бўлиш иштиёқи ошган кутобхонлар гуруҳларга бўлиниб, ижодий беллашувлар уюштиришди.

— Мактабимизда таҳсил оладиган 1 260 нафар ўқувчи 10 дан ортиқ миллат вакилларидир, — дейди 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Пак Игорь. — Мен ҳам корейс миллатига мансубман. Икки йилдан буён рус тили бўйича фан олимпиадасида иштирок этиб, туман ва вилоят босқичларида 1-ўринга муносиб кўрилдим. Яна бир истеъдодли, тожик дўстимиз Умид Кунато. 2022-йилида у опера йўналишида “Ёшлар овози” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган. Жорий йилда Қўқондаги Республика босқичида 3-ўринни қўлга киритди. Айтмоқчиманки, барча урзу-истакларимизга эришиш учун бирдек ҳақ-ҳуқуққа, тенг имкониятларга эга бағрикенг юрт фарзандларимиз. Дўст, оға-ини бўлиб порлоқ келажак, эзгу мақсадлар учун биргаликда ҳаракат қилмоқликдан бахтиёрмиз.

Ҳафталик доирасида ташкил этилган адабий-маърифий кўргазмада фаоллик кўрсатган иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

 

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *