ННТЛАР ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ЭТИЛДИ

Жиззах шаҳридаги ННТлар уйида “Давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш мақадида ННТларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида мулоқот майдонини яратиш” мавзусида форум ташил этилди. Вилоят ҳокимлиги, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Адолат” СДП вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, ЎзННТМА тренерлар штаби аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

-Бугун вилоятимизда 500 дан ошиқ ННТлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг  катта қисмини бугун аҳоли танийди, чунки улар орқали жойлардаги муаммолар ечим топиб, аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатишда ўзига хос воситага айланиб бормоқда, – деди ўз сўзида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят бўлими раҳбари Ҳусан Абдуниязов. – Даставвал аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, касб-ҳунарга йўналтириш каби масалаларда фаоллик кўрсатган ННТлар эндиликда ижтимоий буюртмалар орқали олис ҳудудлардаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ҳам фаоллик кўрсатишаяпти.

Форумда сўзга чиққанлар – ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н.Камолова, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев, Ўзбекистон “Маърифатпарварлар” жамияти вилоят бўлими раиси М.Қаршибоев ва бошқалар фуқаролик жамияти институтларининг роли ошиб бораётганлиги ва кутилаётган истиқболлар тўғрисида таҳлилий фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Тадбирда 2023 йил давомида фаоллик кўрсатган ННТлар фаолияти тўғрисида тақдимотлар бўлиб ўтди. Жумладан, “Истиқлол авлоди” ННТ, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамот фонди вилоят бўлими, “Соғлом авлод учун” Фонди, вилоят “Қалб нури” маркази, “Тадбиркор аёл” ассоциацияси вилоят бўлими, имконияти чекланган юртдошларимиз билан иш олиб борувчи ННТларнинг йиллик фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

-Айни вақтда инсон ҳуқуқлари билан ишлаш, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар билан ишлаш, хотин-қизлар ва ёшлар фаоллигини ошириш йўналишларидаги ННТлар фаолияти самарали кечмоқда, – дейди тадбир ташкилотчиси Назифа Камолова. – Йил давомида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 5 марта грант лойиҳалари танлови эълон қилиниб, 40 га яқин ННТга ишонч билдирилди. 2024 йилда ҳам бу ташаббус давом этиб, ННТ секторида банд ташкилотларга тенглик асосида имконият берилади.

Форум якунида фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда  ОАВ ходимлари ҳамкорликдаги  самарали меҳнатлари учун ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Муқаддас САПАРОВА.

Б.ҚУДРАТОВ олган суратлар

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *