Фасллар алмашиб, яна куз-қиш мавсуми кириб келади. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини режали равишда олиб бормоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан 111 та подстанция, 17665,4 км электр тармоқлари ва 5041 та трансформатор пунктларига техник хизматлар кўрсатилиб, вилоятимизнинг барча электр таъминоти истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган.

Маълумот учун, балансда мавжуд тармоқ ва ускуналар
110 кВ электр тармоқлари 986,6 км
35 кВ электр тармоқлари 1 287,8 км
6-10 кВ электр тармоқлари 6002,4 км
0,4 кВ электр тармоқлари 9388,5 км
110 кВ Подстанциялар сони 31 та
35 кВ Подстанциялар сони 80 та
110 кВ куч трансформаторлар сони 63 та
35 кВ куч трансформаторлар сони 118 та
6-10/0.4 кВ трансформаторлари сони 5041 тани ташкил этади.
2025 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудидаги 396,9 км электр узатиш тармоқлари, 130 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. Шу билан бирга 2025 йилда 3340,9 км электр узатиш тармоқлари, 758 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланиши режалашитирилиб, режага асосан 1105,7 км электр узатиш тармоқлари, 252 дона трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ўта юкланиш билан ишлаётган 6 дона трансформатор ўзидан катта қувватлисига алмаштирилди. Ҳар-хил қувватли 28 дона трансформатор захираси яратилди.
2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида мойли ускуналарнинг кафолатли ишлашини таъминлаш мақсадида 70,0 минг литр трансформатор мойи харид қилиниб, мойли ускуналарнинг мой сатҳи меъёрига келтирилмоқда.
Янги мавсумда барча электр таъминоти истеъмолчиларининг электр таъминоти яхшилаш мақсадида таъмирталаб 1441,5 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 449 дона трансформатор пунктлари, 5 дона 35-110 кВ кучланишли куч трансформаторлари ва 21 дона 35-110 кВ кучланишли ўчиргични мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Жиззах вилоятида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиалида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида барча шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналаридаги 509 нафардан зиёд ходимлари таркибида жами 100 та тезкор бригадар, 100 та автомашина ва 33 та махсус автомашина шай ҳолатга келтирилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали ахборот хизмати.