НОНУШТА ЎҚУВЧИ УЧУН МУҲИМ

Эрталабки нонушта мактаб ўқувчисининг сермаҳсул куни учун асосдир

Шифокорларнинг сўзларига кўра, болалар учун нонушта катталарга қараганда анча муҳимроқ. Чунки болаларда метаболизм, яъни модда алмашинуви катталарга нисбатан анча тез, энергия ва ёғ захиралари эса кам.

❌Болаларни оч қоринга мактабга бориши қатъиян ман этилади. Нонуштадан бош тортиш қондаги глюкоза миқдорининг камайиши, жисмоний, ақлий ва асаб фаолиятининг пасайиши билан хавф туғдиради. Кўпчилик болаларни эрталаб уйқудан уйғониши қийин бўлади ва нонуштадан бош тортадилар. Иштаҳани очиш учун болага мева ёки чой бериш тавсия этилади. Бу организмни ишга тушишига ва болада овқатланиш истаги пайдо бўлишига ёрдам беради.

❓Хўш, болани эрталаб нима билан овқатлантириш керак?

Боланинг нонуштаси тўлақонли, мувозанатли ва тез ҳазм бўладиган углеводларга бой бўлиши ва энергия ишлаб чиқаришга ёрдам бериши керак.

Мактаб ўқувчисининг соғлом нонуштасига бир неча мисоллар келтирамиз:

– Бўтқалар: мевалар билан сули ёрмаси, сутли бўтқалар

– Сут маҳсулотлари: творог, сирниклар, табиий ёгуртлар.

– Тухум: қуймоқ ёки қайнатилган тухум

– Бутербродлар: пишлоқ, сабзавотлар, қайнатилган гўшт ёки курка гўшти нон билан

– Мева ва сабзавотлар: олма, банан, апельсин, шунингдек, бутербродлар учун янги сабзавотлар

Муҳим тамойиллар:

Мувозанатланганлик:

Нонуштада оқсиллар, углеводлар ва ёғлар мувозанати бўлиши керак ва кун бўйи энергия билан таъминлаши керак.

Шакарсиз бўлиши:

Ширин нонушталар ўзлаштиришни пасайтиради ва уйқучанликни келтириб чиқаради.

Фойдали углеводлар:

Узоқ муддатли энергия беради ва қондаги шакарнинг кескин кўтарилишини олдини олишга ёрдам беради. Буларга донли бўтқалар, нон, мюсли киради.

Сабзавот ва мевалар:

Янги сабзавотлар, мевалар.

Нонуштага қандай маҳсулотларни бермаслик керак:

Колбаса, сосиска, чипслар, картошка фри ва фаст-фудлар – таркибида кўп миқдорда туз, ёғ ва консервантлар бўлади. Ширинликлар, газли ичимликлар ва шоколадли хлопялар таркибида шакар ва сунъий қўшимчалар кўп бўлади, шунинг учун бу маҳсулотларни эрталабки нонуштада бериш тавсия этилмайди. Бу маҳсулотлар қисқа вақт ичида энергия беради, лекин муддатли тўқлик ҳиссини таъминламайди. Ундан ташқари улар боланинг диққати, хотираси ва умумий соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Санепидқўмита

Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *