“Заковат” ўйинини оммалаштириш, болаларда мантиқий ва тафаккурли фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида ўқувчилар ўртасида шундай баҳслар ташкил этиб борилаяпти.
Жиззах шаҳридаги 21- ва 5-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” беллашуви шу мақсадга хизмат қилди. Иштирокчиларнинг ёшига мос, табиат, техника ва адабиёт мавзуларидаги саволлар жамланди. Айтиш жоизки, иштирокчилар ҳар икки мактабдаги бошланғич синфлар учун тузилган тўгараклар аъзоларидир. Бу эса таълим билан бирга тўгарак машғулотларининг сифати, самарадорлигини ҳам кўрсатиб берди.
Беллашувда ҳар жамоа юқори интеллектуал даражасини кўрсатди ва муносиб иштирок этишди. Иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва китоблар билан рағбатлантирилди.
Эъзоза КАДИРОВА,
Жиззах шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси.