БУЙРАК УЧУН ҒАМХЎР МЕВАЛАР

Сизнинг буйракларингиз танани фильтрлаш ва детоксификация қилишда ҳал қилувчи рол ўйнашини биласизми?  Тўғри, бу ловия шаклидаги органлар қондан чиқинди ва ортиқча суюқликларни чиқариб ташлаш, тананинг  яхши ишлашини таъминлаш учун жавобгардир.  Бироқ, бизнинг тез суръатда кечувчи ва кўпинча носоғлом турмуш тарзимиз туфайли, бизнинг буйракларимиз ортиқча ишлаши ва зўриқиши мумкин.

 Агар ўзингизда сустлик ва чарчоқ ҳис қилсангиз, сийдик ажратиш тизими ортиқча ишлаётгандай туюлса, бу сизнинг буйракларингиз озгина ёрдамга муҳтожлиги белгиси бўлиши мумкин. Яхшиямки, табиат бизга буйракларимизни тозалаш ва уларнинг янада яхши ишлашига ёрдам берадиган табиий инъомларни – меваларни тақдим этди.  Буйракларга ғамхўрлик қилишнинг бир усули – бу мазали меваларни таомномага киритишдир.

 Биринчидан, бизда клюква бор.  Бу майда резаворлар проантоциандинлар деб аталадиган юқори даражадаги антиоксидантлар туфайли сийдик йўллари инфекцияларининг олдини олиш ва даволаш қобилияти билан машҳур.  Ушбу антиоксидантлар сийдик йўлларидан токсинлар ва бактерияларни олиб ташлаш, буйракларни соғлом сақлаш ва ҳар қандай турдаги  инфекцияларнинг олдини олиш учун ишлатилади.

 Рўйхатда кейинги ўринда тарвуз.  Бу сувли тармева нафақат ёзда мазали таом, балки буйраклар учун ажойиб сув манбаи ҳамдир.  Тарвуз таркибидаги кўп миқдордаги сув тўпланган токсинларни олиб чиқиб ташлашга ёрдам беради ва буйраклар фаолиятини оптимал даражада ушлаб туради.  Қолаверса, тарвузда калий ҳам паст бўлиб, буйрак муаммоси бўлганлар учун мос танловдир.

Яна бир севимли мевага ўтсак. Бу – қулупнай.  Бу ширин реза мевалар нафақат мазали енгил тамадди, балки улар буйраклардаги яллиғланишни камайтиришга ёрдам бериш хусусиятига эга.  Яллиғланиш бир қатор буйрак касалликларига олиб келиши мумкин, шунинг учун қулупнайни мавсумда кўпроқ истеъмол қилиш лозим.

Диёра ИСРОИЛОВА тайёрлади,

ЎзМУ Жиззах филиали 3-босқич талабаси. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *