Жиззах шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб “Ватан” спорт клуби томонидан Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг грант лойиҳалари молиявий кўмаги асосида давра суҳбати ташкил этилди.
“Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш”, “Олимпия спорт турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндор аёллари эришган ютуқлар ва уларнинг ибратли ҳаётини маҳалла ва умумтаълим мактабларда кенг тарғиб этиш” мавзуларида ташкил қилинган тадбирда вилоят бокс федерацияси масъул котиби, халқаро тоифадаги ҳакам Собиржон Ҳакимов сўзга чиқиб, ёшларни соғлом ва баркамол ривожланишида жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти, вилоятимизнинг иқтидорли боксчилари Азиза Зокирова, Хадичабону Абдуллаева, Азиза Мамирова, Мухлиса Хушвақтоваларнинг боксдаги фаолияти ҳақида гапириб берди.
Тадбир якунида “Ватан” спорт клуби боксчилари ҳамда мактабнинг иқтидорли спортчиларига спорт жиҳозлари ҳамда эсдалик медаллари топширилди.
В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.