Юртимизда ҳам 25 ноябрдан бошлаб хотин-қизлар зўравонлигига қарши халқаро 16 кунлик акция тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. БМТ резолюциясига асосан дунё бўйича ташкил этилаётган тадбирларга турли халқаро ташкилотлар ҳам ҳисса қўшмоқдалар. Жумладан, Жиззах шаҳрида USAIDНИНГ “Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳаси” доирасида халқаро “Зўравон ликка қарши 16 кун” ахборот кампанияси доирасида семинар тренинг ташкил этилди.
Унга лойиҳанинг пилот туманлари этиб танланган Пахтакор, Зафаробод, Шароф Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги хотин-қизлар фаоллари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

-Навоий ва Жиззах вилотларида ўтказилган тренинглардан мақсад хотин-қизларга нисбатан зўравонлик оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш, ОАВ билан ҳамкорликни кучайтиришдир, – дейди лойиҳанинг компонент координатори Малика Инакова. – Гендер тушунчаси сиёсий аҳамиятга эга. Шу сабали гендер тенглиги хотин-қизлар ва эркакларнин гтенг ҳуқуқий мақоми, уни амалга ошириш учун тенг имкониятлар яратиш демакдир. Афсуски, жамиятимизда бу борада қонунчилик асослари мавжуд бўлса-да, асрлар давомида шаклланган стереотиплар ва қоидалар сабаб гендер тенглигини таъминлашда муаммолар етарлича. Лойиҳа ишини амалга ошириш давомида ҳуқуқий билим в атарғибот орқали мавжуд бўшлиқни тўлдириш мақсад қилинган.

Иштирокчилар лойиҳанинг яна бир координатори Нигора Гаппаровадан юртимизда хотин-қизларга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳияти, зўравонлик турлари, зўравонлик қурбонларига тўғри ва ўз вақтида ёрдам кўрсатиш бўйича илғор тажрибалар ҳақида маълумотлар олишди. Гуруҳларга бўлинган ҳолда иқтисодий, жисмоний, руҳий ва маиший зўравонликка дуч келган хотин-қизларга ва зўравонлар билан ишлаш борасида қонунчилик ва ўз тажрибалари асосида ҳаракат мажмуини ишлаб чиқишди. Қатнашчиларга ташкилотчилар тоомнидан амалий фаолиятда қўлланма учун “Гендер тенглиги ва зўравонлиги савол-жавобларда” номли китоб тарқатилди.

Маълумот учун. USAID нинг “Маҳалий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳаси (LGA) Ўзбекистонда “Chemonics International” компанияси томонидан амалга оширилаётган беш йиллик лойиҳа бўлиб, маҳалий давлат ҳокимиятини ривожлантиришга қаратилган. LGA лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат ҳизматини ривожлантириш агентлиги, Жиззах ва Навоий вилояти ҳокимиятлари, шунингдек вилоятлардаги олтита ҳамкор шаҳар/туман маҳалий давлат ҳокимияти органлари билан уларнинг фаолияти самарадорлигини ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда маҳаллий бошқарувда фуқаролар иштирокини таъминлаш орқали ижобий ўзгаришларга эришишда яқиндан ҳамкорлик қилади.