ҲАЙВОНЛАР УЧУН БЕХАВОТИР МУҲИТ ЯРАТИЛМОҚДА

Зомин миллий табиат боғида оч қолган айиққа озуқа етказиб берилмоқда

Зомин санаторийси атрофида яшовчи қўнғир айиқ (Ursus arstos)нинг мунтазам равишда ҳудудга кириб келаётгани кузатилди. Ушбу ҳайвоннинг табиий озуқа манбалари камайган даврда хавфсиз шароитда озиқланишини таъминлаш мақсадида санаторий ошхонаси ходимлари томонидан махсус идиш тайёрланиб, унга озиқ-овқат маҳсулотлари жойлаштирилди.

Айиқнинг камералар орқали қайд этилган ҳаракатлари шуни кўрсатдики, у тинч ва табиий ҳолатда келиб, идишга солинган таомлардан баҳраманд бўлган. Бу ҳолат ҳайвоннинг стресссиз, хавфсиз муҳитда ўз эҳтиёжини қондиришига ёрдам бермоқда.

Зомин миллий табиат боғи маъмурияти бу каби ташаббуслар орқали инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни мустаҳкамлаш, ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг табиий муҳитини сақлашга қаратилган ишларда фаол бўлишга чақиради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *