ЖИЗЗАХДА ИННОВАЦИОН ЕМ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Зафарободда “Қандли протеинли озуқа қўшимчалари билан чорва молларини озиқлантиришнинг технологик усулларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси тижоратлаштирилди. Унга кўра чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари учун кунига 10 тонна инновацион омухта-ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан биргаликда амалга оширилган лойиҳа орқали чорва молларини қандли протеинли озуқа қўшимчалари билан озиқлантиришнинг технологик усули жорий этилди.

Маҳсулот йирик ва майда шохли чорва молларида минерал алмашинувининг нормаллашуви, соғлом насл олиш, раҳитнинг олдини олиш, гўшт ва сутнинг озуқавий қийматини яхшилаш, озуқа истеъмолини камайтиришга хизмат қилади. Натижада ферманинг рентабеллигини оширишмоқда.

Мазкур емнинг мавжуд чорвачилик емларига нисбатан озуқавийлик даражаси 2 баробарга юқори. Ички бозордаги нархи ўртача ҳисобда 3000 сўмни ташкил этмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *