Шароф Рашидов туманида фаолият юритаётган “FORIGHT GRANITE MINE” МЧЖ томонидан озиқ-овқат пигменти ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 30 млн АҚШ долларини ташкил этувчи корхона Қулписар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилаётир.
Янги корхонада йилига 300 минг тонна оҳак, кейинги босқичда кальций оксид ва гидроксид маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Тайёр маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикаларига экспорт қилинади.
Корхонанинг умумий майдони 5 гектарни ташкил этиб, шундан 5000 квадрат метрда ёпиқ иншоотлар барпо этилади. Айни пайтга келиб қурилиш ишлари якунига етай деб қолди. Корхонага Хитойдан замонавий дастгоҳлар келтирилди. Корхона тўлиқ ишга тушгач, юзта янги иш ўрни яратилади.
Зоир КАЛОНОВ.