ТАДБИРКОРЛАР  БИЛАН МУЛОҚОТ

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах вилоят бошқармасининг 2025 йил IV -чорак иш режасига асосан тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес ва ишбилармонлар томонидан  электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишида қонун билан белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш юзасидан Янгиобод туманининг Янгиобод ШФЙда, Пахтакор туманининг Дўстлик маҳалласида семинарлар ўтказилди.

Семинарларда электр энергияси, нефть-газ соҳасида ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, соҳага оид қонун ва қарорларга киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар бериб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”, 31.08.2021 йилдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 555-сонли қарори, 01.11.2022 йилдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган “Истеьмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”,Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон Қарори, 2024 йил 10 февралдаги ПФ 20-сонли, 2023 йил 11 февралдаги ПФ 184-сон Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар берилди. Шу бўйича ҳар бир тадбиркорнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

Отажон Жамолов,

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах вилоят худудий бошқармаси бош мутахассиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *