– Фуқаролик ишлари бўйича судларга бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиш тартиби қандай?
Санобар Одилова,
Зомин тумани
Саволга Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг судьяси Алишер Пўлатов жавоб беради:
– Бола билан кўришиш ҳақидаги даъво ариза бўйича фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилишда одатда биринчи навбатда даъво аризаси ёзилиши лозим. Даъво аризага даъвогарнинг паспорт нусхаси, тарафлар никоҳдан ўтган бўлса, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ҳамда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси илова қилиниши зарур. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдордаги давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги ҳақидаги маълумот илова қилинади.