ИҚТИСОД ВА ИСЛОҲОТЛАР

ХАТЛОВ — ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА МУҲИМ ҚАДАМ

Бугунги кунда юртимизда ер ва мулк муносабатларини тартибга солиш, аниқ ва шаффоф ҳисобини юритиш мақсадида хатлов ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу жараёнларда кадастр ходимларининг масъулияти ва уюшқоқлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айниқса, жойларда олиб борилаётган хатлов тадбирлари тизимли равишда ташкил этилгани билан ажралиб туради. Кадастр мутахассислари ҳар бир ҳудудни босқичма-босқич ўрганиб, ер участкалари, турар ва нотурар жойлар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий ҳолатини синчиклаб таҳлил қилмоқдалар. Бу эса келгусида турли тушунмовчилик ва низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Дўстлик туманида ҳам хатлов ишлари белгиланган тартиб ва талаблар асосида, уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Жараёнга жалб этилган масъул ходимлар томонидан ҳар бир хонадон, ҳар бир объект бўйича маълумотлар синчиклаб ўрганилмоқда. Асосий эътибор маълумотларнинг аниқлиги, шаффофлиги ва тўлиқ қамровига қаратилган.

Айни вақтда туман ҳудудидаги 5 та маҳаллада хатлов ишлари амалга оширилган бўлса, жорий йил якунига қадар яна 3 та МФЙда кўчмас мулкларни инвентаризациядан ўтказилиб якунлаш режалаштирилган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда режа-жадвалга асосан 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегаралари UZKAD тизимида шакллантирилди ва ушбу маҳаллаларда 6 та инвентаризация ҳудуди яратилди. Шундан инвентаризация ҳудудидаги 5 та кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов қилиш ишлари бажарилди.

Бугунги кунга қадар жами хатловдан ўтказилган объектлар сони – 2629 та тани ташкил этади.

UZKAD тизимига ўтказилган объектлар – 2596 та.

Шундан, турар жой объектлари – 2135 та, нотурар жой объектлари – 461 та, “Эътироф” автоматлаштирилган ахборот тизимига ўтганлар – 1745 та, муҳокамада эса – 913 та.

Ушбу кўрсаткичлар фуқароларнинг мулк ҳуқуқларини тан олиш ва расмийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг изчил давом этаётганини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, кадастр ходимлари томонидан олиб борилаётган хатлов ишларининг тизимли ва уюшқоқ тарзда амалга оширилаётгани юртимизда ер ва мулк муносабатларини тартибга солишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида иқтисодий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга замин яратади.

 

Жалил ҚОБУЛОВ,

Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг

Дўстлик туман филиал раҳбари

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *