ЭКСПОРТ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙМОҚДА

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажми ва географияси изчил кенгайиб бораётган бир пайтда BMB-NRC AGROLOGISTICS корхонасида навбатдаги экспорт партиялари шакллантирилиб, хорижий давлатларга жўнатилди. Бу гал маҳсулотлар орасида Латвияга экспорт қилинган қовун ва Россия бозорига йўналтирилган карам маҳсулотлари алоҳида ўрин тутди.

Корхонада маҳсулотларни саралаш, қадоқлаш, сақлаш ва логистика жараёнларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ташқи бозорларга сифатли етказиб беришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, экспорт занжирининг барча босқичлари бир ҳудудда жамлангани маҳсулотларнинг вақт ва сифат йўқотишларисиз манзилга етиб боришини таъминлаяпти. Натижада маҳаллий фермер ва тадбиркорлар ташқи бозорларга чиқишда қўшимча имкониятларга эга бўлиб, ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга муваффақ бўлмоқда.

BMB-NRC AGROLOGISTICS фаолияти нафақат экспорт ҳажмини оширишга, балки Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги нуфузини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилаяпти. Корхона орқали амалга оширилаётган ҳар бир экспорт юки миллий маҳсулотларимизнинг янги бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллашига ва экспорт салоҳиятининг янада юксалишига замин яратмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *