Жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари мамлакатимизда “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилади.
Ойлик доирасида нуронийлар учун туристик саёҳатлар, чегирмалар, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарихий обидаларга имтиёзли ташрифлар ташкил этилади. Жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябригача “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида маданий мерос объектлари, давлат музейлари ҳамда музей-қўриқхоналарга ташриф буюрувчи кекса ёшдаги фуқаролар учун кириш чипталарига 50 фоизлик чегирма жорий этилади. Мақсад — нуронийларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш ва ички туризм имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.