ВИЛОЯТИМИЗ УШУЧИЛАРИ ҒОЛИБЛАР САФИДА

Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш марказида спортнинг ушу туридан Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан йиғилган 1200 нафарга яқин спортчи санда ва таолу йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Куч, тезкорлик, эпчиллик ва мукаммал техник маҳорат уйғунлигини талаб этадиган ушу баҳсларида вилоятимиз спортчилари ҳам муносиб иштирок этиб, совринли ўринлар учун бор куч ва имкониятларини ишга солишди.

Хусусан, жанглар якунига кўра, Зафаржон Ҳамрақулов (34 кг), Нурбек Шарофов (39 кг), Акбаржон Абдувалиев (42 кг), Далер Тўрабоев (48 кг), Беҳруз Ўролов (95 кг), Озодахон Уринбоева (45 кг) ҳамда Фарангиз Тангриқулова (48 кг) каби ушучилар барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Жасур Ботиров мураббийлиги остидаги вилоятимиз жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда дипломлар топширилди.

Юсуфбек САЙДАЛИЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *