Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари ўртасида ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири биринчи ўринбосарининг 2026-йил 9-октябр кунидаги 319-сонли фармойиши асосида ИИВ ЖХД ЙҲХХ ишчи гуруҳи иштирокида ташкил этилган навбатдаги ўқув машғулоти Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари билан ўтказилди. Мазкур ўқув машғулоти йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди. Машғулот давомида ходимларга амалдаги қонунчилик талаблари, хизмат ҳужжатларини белгиланган тартибда юритиш, хизмат фаолиятида қонунийлик, интизом ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ўқув семинари давомида йўл патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш, кузатув тадбирлари давомида чорраҳаларда йўналишларни бошқариш,  скутер ва мопедларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишга  оид қонунчиликда белгилаб берилган талаблар, шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этишда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, маъмурий баённомаларни расмийлаштиришнинг янги тартиблари, шунингдек фуқаролар билан бўлаётган ностандарт вазиятларда қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида мулоқот олиб боришлик хизмат этикаси ва муомила маданияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, хизмат вазифаларини масъулият билан бажариш, фаолиятда йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий билим ва касбий кўникмаларини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Мазкур ўқув семинарнинг иккинчи куни Жиззах вилояти ИИВ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ батальонининг ЙПХ инспекторлари ўртасида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ масъуллари томонидан ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши юзасидан сўз юритилиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш борасида фикр мулоҳазалар билдирилди. Ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи буйруқ ва йўриқномаларга сўзсиз амал қилиши, коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик ва хизмат мавқейини суиистеъмол қилмаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Бу каби ўқув семинарлари ходимларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларга хизмат сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Сабоҳат ДАВЛАТОВА,

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ

Ахборот гуруҳи мутахассиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *