“Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари доирасида Пахтакор туманининг Олмазор маҳалласида ҳам қисқа фурсатда бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Уч ой ичида маҳалла буткул ўзгача қиёфа касб этди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги арафасида Янги Ўзбекистоннинг янги маҳалласидаги қатор ижтимоий объектлар, инфратузилма билан боғлиқ қурилишлар якунланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Маҳалладаги байрам тантанасида вилоят ҳокими Э.Салиев иштирок этиб, маҳалла аҳлини байрам билан ҳамда дастур доирасида олиб борилган бунёдкорлик ишлари якунлангани билан муборакбод этди.
Дастур доирасида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Фузулий кўчасига янги трансформатор ўрнатилди. Навоий, Уйғун ва Фузулий кўчаларидан ўтган 1,2 км. электр симлари таранглаштирилиб, ҳолати яхшиланди. 5 та кўп қаватли уй-жойларнинг электр тармоғи янгисига алмаштирилиб, тартибга келтирилди. Қахрамон кўчасидаги 4 та темир бетон таянч устунлари демонтаж қилинди. 4 та трансформатор мукаммал таъмирланди. Янгиер-Пахтакор автомобиль йўлининг маҳалла ҳудудидан ўтувчи қисмига 66 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан 1074 та хонадонлардаги истеъмолчиларнинг 1748 та газ жиҳозлари профилактик ва техник кўрикдан ўтказилди. “Пахтакортумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан маҳалла ҳудудига юқори босимли 450 метр газ тармоғи тортилди. 3-массивда аҳоли хонадонларига газ босимини ростлаш учун 15 дона регулятор ўрнатилди. Маҳалла ҳудудидан ўтувчи 3 км. газ қувурлари, 3 та газ тақсимлаш қурилмаси (ГРП) мукаммал таъмирланди. 33 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Хатлов натижасида аниқланган 115 та камчиликлар ўрганиб чиқилди ҳамда бартараф этилди.
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ туман филиали томонидан “Олмазор” маҳалласига борувчи асосий ичимлик суви тармоғининг 1 км. қисми жорий таъмирланди. 3,2 км. ичимлик суви тармоқлари тортилади. Замахшарий, Қахрамон, Оҳанграбо кўчаларидаги 10 та ичимлик суви назорат қудуғи тўлиқ таъмирланди. Оҳанграбо ва Сомон йўли кўчаларига 150 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 4 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Хатлов натижасида аниқланган 219 та камчиликлар ўрганиб чиқилди ҳамда иш жараёнида бартараф этилди.
Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 17,1 км. ариқ ва лотоклар тозаланиб, 490 тонна чиқиндилар маҳалла ҳудудидан олиб чиқилди. 10 та янги чиқинди қутилари ўрнатилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 25 нафар ишсиз фуқаролар жамоатчилик асосида, 7 нафар фуқароларга тадбиркорлигини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратиш орқали, 18 нафар фуқаро ўз йўналиши бўйича ишга жойлаштирилди. 11 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш билан таъминланди. 36 нафар битирувчи ёшлар олий ўқув юртларида ўқишни давом эттирмоқда. Маҳаллада бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада 21 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 10 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга қайта ўқишга жалб этилди.
Олмазор маҳалласи марказий кўчасининг 1750 метр қисмига асфальт-бетон қопламаси ётқизилди. 8-мактаб футбол майдонига чим ётқизилди.
Республика бюджетидан ажратилган бир миллиард сўм маблағ эвазига ҳудуддаги 5 та кўп қаватли уй-жойлар таъмирланди. Кўчаларга бетон ариқ (лоток) ётқизилди. 2 км. пиёдалар ва велосипед йўлаклари, Workout майдони, болалар майдончаси ва хиёбон, маҳаллага кириш аркаси барпо этилди. Шунингдек, маҳалланинг янги биноси, мактаб, поликлиника, аҳоли дам олиш маскани, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази ҳам фойдаланишга топширилди.
“Олмазор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўл ёқасига 400 туп манзарали кўчатлар ҳамда 6 мингдан ортиқ терак қаламчалари экилди.
Дастур доирасида шунингдек, 8-мактаб, 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси, маҳалла ҳудудига кираверишдаги кўприк янгитдан барпо этилиб, зовур ва дренаж тизими тозаланади.
—Маҳалламиздаги ўзгаришлардан аҳолимиз кайфияти кўтарилиб, ўзлари ҳам бу жараёнда фаоллик кўрсатишди,—дейди “Олмазор” МФЙ раиси Бахтиёр Мамашукуров. —Энг асосийси, маҳалламиз фуқароларининг яхши яшаш орзуси, турмуши фаровон бўлганидан улар миннатдор.
Зоир ЭРГАШЕВ.