2023-йилнинг 1-декабрь ҳолатига Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Шароф Рашидов туман бўлими инспекторлари томонидан ер назорати тизимида олиб борилган тадбирлар натижасида туман бўйича 13 та ҳолатда 1,0 гектар суғориладиган ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.
Ўзбошимчалик билан эгалланган ноқонуний ҳолатлар бўйича қўшма тартиб асосида хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумотлар киритилди.
Кадастр агентлиги Шароф Рашидов туман бўлими инспекторлари томонидан Янгидиёр МФЙ ҳудудидаги ер майдонлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш аҳволи ўрганилганда, фуқаролар Ш. Индияминова томонидан 53 кв.м, Р. Худойназаров томонидан 60 кв.м, Х. Кўчимуродов томонидан 66 кв.м ўлчамда уй-жой қуриб олганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Қаҳрамон МФЙ ҳудудидан фуқаро А. Авалбоев 230 кв.м ўлчамда уй-жой қуриш учун пойдевор, “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги “Жиззах дала севар юрт” фермер хўжалиги раҳбари О. Акрамов томонидан 7000 кв.м. ер майдонида молхона ҳамда айвон, Сарайлик МФЙ ҳудудидан фуқаролар Д. Каримов 160 кв.м. уй-жой, Б. Қўчқаров 1500 кв.м. ер майдонида молхона биноси, Шариллоқ МФЙ ҳудудидан фуқаролар М. Бекмурзаев 74 кв.м. уй-жой, Ш. Мўминов 171 кв.м. уй-жой, Т. Эргашев 100 кв.м уй-жой, Пастки Сўлоқли МФЙ ҳудудидан фуқаролар А. Иргашев 60 кв.м уй-жой, О. Холматов 125 кв.м. уй-жой, Д. Ахмедов 48 кв.м ўлчамда уй-жой қуриб олганлик ҳолатлари аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳавола этилган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ туман судига юборилган.
Шунингдек, фуқаролар томонидан ноқонуний қурилмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаганлиги сабабли Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризалари киритилди.Кадастр органлари ходимлари томонидан албатта бундан кейинги даврларда ҳам прокуратура, суд органлари, солиқ идоралари, мажбурий ижро бюроси каби тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ер назорати тизимида амалий ишлар олиб борилади.
М. ШЕРҚУЛОВ,
Кадастр агентлиги
Шароф Рашидов туман бўлими бошлиғи