ФЕВРАЛЬ АЖОЙИБОТЛАРИ

Февраль барча ойлар ичида энг қисқаси. Аммо бу ойда туғилганлар одатда ажойиб хусусиятларга эга, деб тавсифланади. Ҳозир мени шу ойда туғилган кунимни шамларни пуфлаб нишонлашим сабабли шундай гапиряпти, деб ўйларсиз. Аммо ҳақиқатда бу ойда туғилган чақалоқлар ўзгача болиши ҳақида менда илмий фактлар бор. Гарвард университети олимлари ўтказган тадқиқодлар натижаларига кўра, 5 та ана шундай маълумот аниқланган.

1.Агар сиз февраль ойида туғилган бўлсангиз сизнинг бўйингиз бошқаларникидан кўра узунроқ бўлиш эҳтимоли юқори.

2.Февралда туғилган чақалоқлар мияни чархлайдиган тестларда яхшироқ натижа кўрсатишга мойил экан.

3.Агар сиз ушбу ойда туғилган кунингизни нишонлаётган бўлсангиз, демак сизда рассомлик қобилияти яхши ривожланган. Тадқиқот натижасига кўра, инсоннинг қайси ойда туғилиши унинг ҳаёт йўли қандай бўлишини белгилаб берар экан. Шу нарса аниқландики, кўплаб рассомлар айнан февраль ойида туғилган.

4.Февралда дунёга келган чақалоқлар кўпроқ бахтни ҳис қилишади. Бу ойдаги болалар ўзларини яхши тутишар ва ҳаётдан мамнун бўлишар экан.

5.Сизнинг машҳур инсон бўлиш имкониятингиз катта – агар сиз февралда  туғилган бўлсангиз. “Ижтимоий илм-фан” журналида босилиб чиққан тадқиқотга кўра, Женифер Анистон, Гарй Стил, Крис Роклар шу ойда туғилишган.

Албатта, туғилган ой ҳаммасини белгиламайди. Ҳар кимнинг шахсий интилиши, ижтимоий муҳити ва албатта, ҳаётга муҳаббати барча муваффақиятларининг асосидир.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *