Яқинда Жиззах шаҳридаги “Киберспорт арена”да муайтай бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли биринчиликда Қорақалпоғистон Республикаси, республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан жами 507 нафар спортчилар 53 та вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Эътиборли жиҳати, мусобақада вилоятимиздан 75 кг вазн тоифасида Сардор Валиев олтин, 54 кг вазн тоифасида Мадина Бозорова кумуш ҳамда 57 кг вазн тоифасида Гулчеҳра Санақулова бронза медалларини қўлга киритдилар.
Чемпионат ғолиб ва совриндорларидан жорий йилнинг май ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби саралаб олинди.
Юсуф САЙДАЛИЕВ.