СПОРТ АКРОБАТЛАР ЖИЗЗАХ ШАЪНИНИ МУНОСИБ ҲИМОЯ ҚИЛИШДИ

Февралнинг якуний ҳафтасида Дубай шаҳрида спорт акробатикаси бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари сафида жиззахлик ёшлар ҳам юқори натижаларни қўлга киритишди.

Турнирда Жиззах вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби вакиллари қатнашдилар. Мураббий Фотима Камолова бошчилигида спортчилар Тоймуратова Мехринигор, Норбоева Гулируза, Турсунова Гулируза, Абдукамолова Фарзона, Усмонова Азиза фахрли 2 ўринни эгаллаб, Жиззах шаънини муносиб ҳимоя қилдилар.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *