Сувни ҳаётимиз манбаига қиёс этамиз. Сабаби у нафақат инсониятнинг яшаш тарзи, балки бутун мавжудот оламининг яшнатувчиси ва яшартирувчиси ҳамдир.
Aфсуски, тоза ичимлик сувининг беҳуда сарфланаётганини учратиб турамиз. Негадир бунга жиддий эътибор қаратмаймиз. Кимдир сув жўмрагини очиқ қолдирган бўлса ҳам, қаердадир қувур ёрилиб ундан ичимлик суви сизиб чиқиб исроф бўлаётганига ҳам аҳамият бермаганлар кўпчилик бўлса керак. Бироқ, бу лоқайдликлар вақти келиб қимматга тушишини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.
Аслида иқлим ўзгаришлари инсониятни сув ресурсларига нисбатан янада тежамкор бўлишга чорламоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида сув танқислиги ортидан турли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва иқтисодий тараққиётдан ортда қолмоқда.
Маълумотларга қараганда, бугун ер юзида қарийб 1,1 миллиард киши турли даражадаги сув танқислигидан азият чекмоқда. Глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги 50-60 йил давомида биргина Марказий Осиёда музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Статистикага кўра, Ўзбекистон «Сув стресси»дан азият чекаётган давлатлар рейтингида 164 мамлакат орасида 25-ўринни эгаллаган. Бу «юқори» даражада сув танқислигига учраган давлатлар қаторидамиз деганидир.
Шарқ ва ғарб ҳакимлари сувни “халоват манбаи” ёки “саломатлик маликаси”га қиёс этишган. Уларнинг айтишларича, сув баданни пок қилибгина қолмай, балки терининг “кўзи”ни очади. Сув таъсиридан бош мия хушёр тортади, тана нафас олади ва юрак дадил уради.
Бутун борлиғимиз сув билан чамбарчас боғлиқ экан, демак ундан тежамкорлик билан оқилона фойдаланишимиз зарур.
Р.Боқиева,
Г.Мадиева,
Жиззах политехника институти
Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси
ўқитувчилари