ЖИЗЗАХЛИК ЁШЛАР ЯНА БИР БОР МАЙДОНДА СИНАЛИШДИ

Юртимизнинг барча ҳудудларида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган.


Мазкур мусобақанинг Жиззах вилоят босқичи ўзига хос руҳда кечди. Унда туман ва шаҳар турларида ғолиб бўлган 18-22 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар иштирок этишди. Улар 7 та шарт асосида ўз иқтидор ва жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказишди.
Қизғин ва шиддатли ўтган беллашувларда энг кучли жамоалар аниқланди. Саралаш натижаларига кўра 1-ўринни Мирзачўл тумани жамоаси, 2-ўринни Зарбдор тумани жамоаси ва 3-ўринни Зомин тумани жамоаси қўлга киритди.


Ғолиблар ва фаол иштирок этган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Эндиликда 20-30 июнь оралиғида республика финал босқичларига старт берилади. Шунингдек, Республика финал босқичида энг юқори натижага эришган жамоа аъзоларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар берилади. Бундан ташқари, ғолиб жамоаларнинг маҳаллаларига спорт иншоотлари қуриб берилади.


Хусусан, 1-ўрин учун “Универсал” спорт майдончаси, 2-ўрин учун стрит воркоут майдончаси ҳамда 3-ўрин воркоут майдончаси қуриб берилиши режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *