BMB HOLDING – “ДОЛЗАРБ 90 КУН” ЛОЙИҲАСИДА

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида BMB HOLDING таркибидаги етакчи корхоналардан бири бўлган “BMB AGRO PLUS”да учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Шароф Рашидов туманидаги 6-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир анъанавий учрашувдан фарқли экскурсия тарзида ташкил этилди. Дастлаб, корхона бош директори Латиф Маматқулов ёшларга “BMB AGRO PLUS” фаолиятининг барча жиҳатлари тўғрисида батафсил маълумот берди. Корхона мева ва сабзавотларни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларга эга, бу жараёнлар ўқувчиларга алоҳида таништирилди.

Ўқувчилар турли ишлаб чиқариш босқичларини яқиндан кўриб, шу жумладан, мева ва сабзавотларни қабул қилиш ва таҳлил қилиш, сифат назорати ва технологик оқимлар, қайта ишлаш линиялари, тайёр маҳсулотни сақлаш ва етказиб бериш каби жараёнларга диққат билан эътибор қаратишди.

Шу билан бирга ўқувчиларга замонавий технологиялар самарадорлиги, иш жараёнларини автоматлаштириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, экологик ва ижтимоий масъулият хусусида тушунчалар берилди.

Айтиш мумкинки, бу каби учрашувлар ёшларни меҳнатга бўлган қизиқиши ва иштиёқини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *