ОБОД ВА ФАЙЗЛИ МАҲАЛЛА—ЮРТ КЎРКИ

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари мустақиллик байрами арафасида юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари маҳаллаларга янги нафас ва поклик бағишлади. Вилоятимизнинг жами 304 та маҳаллаларида юқори савияда ташкил этилган ҳашар халқимиз  қалбида маънавий қадрият сифатида намоён бўлди.

 

Ушбу ташаббус вилоятимизда ҳам юқори руҳда, аниқ режа ва тизим асосида ташкил этилди. Ҳар бир шаҳар ва туман, ҳар бир қишлоқ ва маҳаллада мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўрилди. Эрта тонгдан давлат мадҳияси ижроси билан маҳалла “еттилиги” ҳашарга чорловчи мусиқа садолари остида, ўзларига бириктирилган кўчалар ва хонадонларни умумхалқ ҳайрия ҳашарига чорлаб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларига жалб қилдилар.

“Маҳалла еттилиги”нинг 1926 нафар ходими 7765 та кўчага бириктирилиб, “кўчабай” ишлар ташкил қилинди. 

Ҳар бир маҳаллада дошқозонлар осилиб, қадриятларимиз бўлган ҳашарни аҳоли уюшқоқлик билан олиб борди. Кексалар ўзларининг тажрибаларини ёш авлодга етказишди.

Ҳашар давомида 2426 гектар майдон чиқиндилардан тозаланди, 3958 тонна чиқинди чиқариб ташланди. 1473 км ариқлар тозаланди, 1484 та махсус техника ҳашарга жалб қилинди.

— Ҳашарда жами 454200 нафар аҳоли кўтаринкилик билан қатнашди, шундан,170200 нафарини ёшлар ташкил этди,—дейди “Маҳалла” уюшмаси Жиззах вилояти бошқармасининг бош мутахассиси Абдусаттор Бобобеков.

Умумхалқ хайрия ҳашари давомида 304 та маҳалладаги 538 та аҳоли пунктларида, 2450 та кўп қаватли турар жойлар, 228,3 мингта ҳовлилар, 114 та гузарлар, 237 та хиёбонлар, 54 та зиёратгоҳлар, 516 та қабристонлар, 7308 та кўчалар ҳамда 549 та болалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилди.
352700 туп дарахтлар оқланди ва таги юмшатилиб, суғорилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 759 нафар эҳтиёжманд оилалар, 460 нафар боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.  486 нафар фуқаронинг уй-жойи тозаланиб, тартибга келтирилди. Шунингдек, ҳашар кунида 303 та маҳалладаги 303 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ҳашар халқни бирлаштирадиган, юртга садоқатни оширадиган амал. Ҳашардаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир бел боғлаш ортида юртга бўлган муҳаббат мужассам. Жорий ҳашарда ҳам бу нарса кўзга яққол ташланди.

 

Зоир ЭРГАШЕВ.

Шерзод ЭГАМҚУЛОВ (фото).

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *