КАСАЛЛИКЛАР КЕСКИН КАМАЙДИ

“Тиббиётда долзарб 90 кун” доирасида ўзгариб бораётган туман тиббиёт муассасалари профилактика ва касалликларни эрта босқичда аниқлаш йўналишида самарали иш олиб бормоқда. 2024 йил декабрь ойида тумат ТТБ негизида оилавий поликлиника очилди.10100 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи муассаса 150 қатнов ўрнига эга. Рўйхатхонаданоқ аҳолига хизмат кўрсатиш сифати сезилиб турибди.

Ногиронлар учун шарт-шароитлар, она ва бола учун хоналар, муолажа хоналарининг чақирув тугмаси билан жиҳозланишигача “Долзарб 90 кун” талабларига мос. Айниқса, мавжуд 6 та ОШПда ҳам шифокор қабули учун онлайн навбат йўлга қўйилганидан яхши маънода ажабландик. ДИМЕД орқали ишлайдиган бу тизим орқали исталган вақтда, исталган жойда зарур шифокор қабулига ёзилиш мумкинлиги билан одамларга манзур бўлаяпти. Айниқса, лор, кардиолог, эндокринолог каби мутахассисларнинг жалб этилгани билан мақтанса арзийди. Шифокорлар билан таъминлаш мақсадида 7 нафар олис ҳудуддан келиб ишлайдиган мутахассис жалб этилди. Туман тиббиёт бирлашмасига 200 млн сўмга эндоскопия ва УТТ жиҳозлари олиб келинди. Юқумли касалликлар бўлими капитал таъмирдан чиқарилди.

-Сўнгги уч йилда аҳоли ўртасида эндокринология ва юрак-қон томир хасталиклари профилактикаси мунтазам йўлга қўйилди, – дейди поликлиника мудири Хуршидбек ҲАЙДАРОВ. – Ҳудудимизда 40 ёшдан ошган 4 минг нафардан зиёд аҳоли бўлиб, уларнинг хатлов ва скрининги ўз вақтида ўтказилмоқда. 5 та тиббий бригада ўзларига бириктирилган ҳудуддаги аҳолининг тана вазни, қон босими каби маълумотларни жамлаб, давлат томонидан бериладиган қандли диабетни аниқлаш учун мослама ёрдамида уй шароитида текширув ўтказади. Натижада 2022 йилдан бошлаб ҳудудимизда эндокрин касалликлар 50 фоиз ҳолатда эрта босқичда аниқланиб, даволаш чоралари кўрилди. Ўйлайманки, кейинги 3 йилда бу касалликнинг оғир асоратлари кишиларни безовта қилмайди.

Муқаддас САПАРОВА.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *