“Алоқа банк” ташаббуси билан Тоза уруғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “ZARBDOR AKTIV” MCHJ томонидан жами 100 гектар ер майдонида, шундан 90 гектар узумзор, 10 гектар ерда голубика, малина, ежевика, лимон ва қулупнай каби юқори даромадли меваларни етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа жорий йилда ишга туширилади ҳамда ушбу плантациялар 50 сотихдан лотларга бўлиб, аҳолига тайёр бизнес шаклида сотилади. Бунда, аҳоли тайёр бизнесни сотиб олиш учун оилавий тадбиркорлик, БРБ, бизнесга биринчи қадам ресурсларидан фойдаланилади.
Шунингдек, Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги “Ёшлик” кўчасининг 0,6 км қисмини кўнгилочар кўчага айлантириш орқали, 10 та замонавий дўконлар ва 30 та кўчма ва енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш биноларини жойлаштириш ҳисобига 100 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
“Равот” МФЙ ҳудудида “Одилжон агро лайф” МЧЖ ва Хитой Халқ Республикасининг “QIU LUJI TRADING COMPANY” компанияси иштирокида умумий қиймати 38,0 млн.долларлик “Суюлтирилган минерал ўғит” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 30 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 400 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг “Nath bio genes CA” корхонаси билан ҳамкорликда қиймати 25 млн доллар бўлган уруғчилик кластерини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш жараёнларида 14,8 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилади.
Навбаҳор, Оқар, Ёшлик ва Янгикент маҳаллаларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 41 гектар ер майдонида экспортбоп, юқори даромадли (қовун ва шоли) экинларни экиш орқали 52 та фуқароларнинг даромадлари ошди.
Зоир ЭРГАШЕВ.