ГИЁҲВАНДЛИК— АСР ВАБОСИ

Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят Адлия бошқармаси ва республика наркология илмий-амалий маркази мутахассислари билан ҳамкорликда Жиззах гарнизонида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида “Гиёҳвандлик—аср вабоси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда Жиззах ҳарбий прокурорининг ўринбосари, адлия капитани Л.Курбонбоев ва соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, гиёҳвандлик бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан ҳисобланиши, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш инсон соғлиғи ва жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши ҳақида гапирдилар.

Сардор АБРОРОВ,

Жиззах ҳарбий прокурорининг

ёрдамчиси, адлия майори.   

                                                                                                      

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *