ҚИДИРУВДАГИ 266 ТА МУЛКЛАР ТОПИЛДИ

Бугунги кунда қарздор бўлган фуқаролар мол-мулкларини иложи борича яширишга уринаяптилар. Аммо ушбу мол-мулкларга қидирув эълон қилиниб, топилиши ҳақида ўйламаяптилар.

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлар томонидан ўтган 2023 йил давомида суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатларига асосан қарздорликларни тўламасдан, қарздорлик қаратилган ёки гаров мулкларини яширган шахсларнинг 35 миллиард 362 миллион сўмлик 385 та мол-мулкларига, жумладан автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинган.

Мазкур қидирувдаги мол-мулк ва автотранспорт воситаларидан 266 таси Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида топилган. Ушбу мулклар жарима майдончаларига қўйилган ҳамда мавжуд қарздорликлари қопланмаган мулклар электрон онлайн аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан қарздорликлар қопланган.
Жумладан, яқинда Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан фуқаро Г.Я. суд ҳужжатлари бўйича «Қишлоқ қурилиш банк» фойдасига 390 миллион сўм кредит қарзи, 16 миллион сўм давлат божини тўлашдан бўйин товлаб, ўзига тегишли бўлган «LADA XRAY» автомашинасини хатлашдан яширганлиги сабабли қидирув эълон қилинганди. Қидирув шубаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автотранспорт Шароф Рашидов туманидан топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Руслан ЯХШИБОЕВ,
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасининг
Қидирув шуъбаси катта инспектори.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *