САНОАТ КОРХОНАЛАРИ УЛУШИ

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятимизда саноат соҳасида 2752 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) тижорат корхоналари фаолият юритаётган бўлса, шундан 99,0 фоизи кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келади.

Ўтган тўққиз ойда саноат корхоналари томонидан 14 трлн. 271 млрд. 700 миллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 107,3 фоизга етган.

Жумладан, йирик саноат корхоналари томонидан 10 трлн. 822 миллиард. 600 миллион сўмлик ёки жами маҳсулотларнинг улуши 96,9 фоизни ташкил қилган. Мисол учун “ADM JIZZAKH” МЧЖда  жорий йилнингг ўтган тўққиз ойида 12484 та “KIA”,  7335 та “CHERY” автомобиллари йиғилган.

 

 Вилоят статистика бошқармасининг

саноат статистикаси бўлими.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *