Айни дамда мамлакатимизда Гендер тенглигини таъминлаш, аёлларни хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисдаги Мурожаатномасида хам алоҳида тўхталиб ўтган, бу борада Президентимиз “Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш – ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан биридир” деди.
Президентимиз вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Хотин-қизларнинг ҳаёти ва уларнинг муаммоларини ўрганадиган фаол ва ташаббускор хотин- қизлардан иборат Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этишни таклиф қилди.
Ушбу мурожаатномада аёлларнинг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда аниқланган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши, “Халх банки” томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилиши қайд этилди.
Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилишини, бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши ва ҳар бир маҳаллада, энг аввало, 5 ёшгача болалар, шунингдек, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бўлганлар, қон-томир, онкологик, эндокрин каби касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизими жорий этилиши айтилди.
Бундан ташқари, 2021 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳукумат қарорга кўра, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилди.
Ушбу тартибга кўра, «Аёллар дафтари»ни шакллантириш, аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсациясини тўлаш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш каби долзарб масалаларни ҳал қилиш белгиланган.
Ушбу тартибга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин- қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февраль кунги ПФ- 6155-сонли Фармони билан “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланган.
Ушбу Давлат Дастурида ҳам иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан камбағалликни қисқартириш ва узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишнинг пойдеворини яратиш мақсадида, ишсиз аъзолари бор оилаларга, жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратиш, ажратилган ер май дон лари суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ҳамда электр энергияси билан таъминланиши, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратилиши йўлга қўйиш, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилиши амалиёти йўлга қўйиш белгиланган.
Мазкур дастурда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш асосий вазифалардан бири эканлиги белгиланган.
Давлатимиз томонидан бу олиб борилаётган саъй – ҳаракатлар барча хотин-қизларимизни фаровон ҳаёт кечириши, соғлом турмуш муҳитини яратиш, соғлом авлодни вужудга келтириш, уларни ватан руҳида тарбиялаш ҳамда юртимизни фаровон келажагини яратишдан иборатдир.
Хабибулло ЁРОВ,
Жиззах вилояти маъмурий ишлар бўйича судининг судьяси.