ЧХУСОК БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Жиззах шаҳрида корейс диаспораси ва вилоят корейс маданият маркази аъзолари иштирокида корейс халқининг энг қадрли байрамларидан бири – Чхусок нишонланди.

Чхусок, сўзма-сўз таржима қилинганда “кузги оқшом” – корейсларнинг анъанавий байрами бўлиб, у ой тақвими бўйича 8 ойнинг 15 кунида ҳосил йиғиштиришнинг якунланиши ва саховатли ернинг инъомлари учун миннатдорчилик билдириш сифатида нишонланади. Бинобарин, у фаровонлик ва тўкинлик байрами ҳисобланади. Жанубий Кореяда бу, биринчи навбатда, оилавий байрамдир. Яқин қариндош-уруғлар мамлакатнинг турли бурчакларидан келиб, бир дастурхон атрофида тўпланишади, аждодларни хотирлаш маросимини ўтказадилар, биргаликда овқатланадилар

Байрам дастурхони атрофида йиғилганларни вилоят корейс миллий-маданий маркази раҳбари Жанна Тангрикулова самимий қутлаб, Чхусокнинг илдизлари қадимги даврларга бориб тақалишини, корейслар ҳосилни муваффақиятли йиғиб олишни нишонлаш учун оила бўлиб тўпланишганини таъкидлади. Шунингдек, ушбу байрам оила ва авлодлар бирлигини ифодаловчи, оилавий қадриятларни мустаҳкамловчи ўзига хос шукроналик куни эканини таъкидлади. 

Байрам Ўзбекистонда турли миллат вакилларининг тенглик ва бахтиёрликда ҳаёт кечираётганини акс этиши таъкидланди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *