ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Акрам Раҳмонқулов бошқариб борди.

Кун тартибидан ўрин олган “Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалардан  фойдаланиш тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи Мансур Маматов сўзга чиқди.

“Жиззах вилоятининг Фориш тумани ер майдонларидан бир қисмини Арнасой тумани таркибига ўтказиш, Фориш ва Арнасой туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш бўйича лойиҳа ишлари  ҳамда ишларнинг якуний натижалари бўйича тайёрланган тақдимот материаллари кўриб чиқилиб, ташаббускорлар билан келишиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги масалалар бўйича Кадастр агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодир Сиддиқовнинг ҳисоботи тингланди.

“Жиззах вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархларини (тарифларини) белгилаш тўғрисида”ги масала юзасидан “Жиззах сув таъминоти” АЖ масъул ходими Ғуломжон Қаҳҳоров ахборот берди.

Шунингдек, доимий комиссия йиғилиши иштирокчилари “Жиззах шаҳар Ҳамид Олимжон ва Алишер Навоий маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи “Ўзбекистон” кўчасида тасдиқланган лойиҳа бўйича автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш муносабати билан 69 та турар ва нотурар жой бинолари жамоат эҳтиёжлари ҳамда Шароф Рашидов туманидаги И.Каримов кўчаси автомобиль йўлидан М-39 “Тошкент-Термиз” автомагистрал йўлига чиқиш учун янги йўналишдаги 4 км автомобиль йўли ва 700 п/метр кўприк қурилиши ишларини амалга оширилиши муносабати билан жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида”ги ва  солиқ бўйича белгиланган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишди.

Доимий комиссия йиғилиши кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири Нодира Каримова, вилоят Кенгаши депутатлари Норқул Нушаров, Рустам Утабоев, Бахтиёр Соатов, Шарофат Нориева, Дилафруз Хамдамова  ва бошқалар сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Васил ИЛЁСОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *