Андижон вилоятида гандбол бўйича “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” мусобақасининг республика босқичи ўтказилди. Турли маҳаллалардан 17-30 ёш оралиғидаги 792 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олган ушбу турнирнинг финал қисмида ҳудудий босқич ғолиб ва совриндорлари ўзаро куч синашдилар. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган мусобақа беш босқичда бўлиб ўтди. Республика финал босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Совунгарлик маҳалла жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Ушбу мусобақада Андижон вилоятининг Обод турмуш маҳалла жамоаси биринчи ўрин соҳиби бўлди. Тошкент шаҳрининг Дилбулоқ маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Ғолиблар ташкилотчи ва ҳомийлар томонидан қимматбаҳо соғалар билан тақдирланишди. Мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган “Совунгарлик” маҳалла жамоаси учун маҳаллада “stritbol vorkout” майдончаси қуриб бериладиган бўлди.