ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАЙЛИК МУДОМ

  Вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ўтказган галдаги сайёр қабули  Зомин туманининг Даштобод шаҳридаги Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Оммавий қабулда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эргаш Салиев қабулда сўзга чиқиб, туманда жорий йилда 6 та давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар кўламига алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳудудда 2023 йилнинг шу даврига қадар 196,5 млрд. сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, 90 та иншоот фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Бахт, Бунёдкор, Обиҳаёт, Пахтакор ҳамда Ниҳол маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида тармоқ тортилиб, қудуқ ва сув иншоотлари қурилди. Чорвадор ва Мустақиллик маҳаллаларига жами 9,5 км. электр тармоқлари, Гулшан, Ўзбекистон маҳаллаларига   табиий газ тармоғи тортилди. Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Ширин, Бешкуби, Гулшан, Нурликент, Ғаллакор ва Навоий маҳаллалари учун янги хизмат бинолари қурилди. “Очиқ бюджет” лойиҳасига кўра 20 километр, “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида Увол ва Туркман қишлоқларининг ички хўжалик йўлларига асфальт ётқизилди.

Оммавий қабулда вилоят ҳокими ҳамда ҳар бир гуруҳдаги масъул раҳбарлар томонидан фуқаролардан тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилди. Аксарият аҳоли мурожаатлари ижтимоий масалалар тиббиёт, дори-дармон, уй-жой таъмири ва моддий масалалар юзасидан тушди.

Сайёр қабулда 78 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. 23 нафар фуқаронинг масаласи жойида ҳал этилди.

—  Имтиёзли кредит олиш учун мурожаат этдим, —дейди “Нурафшон” МФЙда истиқомат қилувчи Абдуҳалил Бердимуродов. —Тўғриси, унчалик ишонмай, таваккал қилиб келувдим. Шу ернинг ўзида масалам ижобий ҳал этилганидан мамнунман.

Оммавий қабулда 10 нафар хотин-қизга тикув машинаси, 13 нафар фуқарога имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди.

Муддат талаб этадиган мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиш бўйича вилоят раҳбари мутасаддиларга вазифа ва топшириқлар юклади.

З.ЗОИРОВ.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *