ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш борасида  туманимизда қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари доирасида дастлабки босқичда танланган республикадаги 14 та маҳаллалар ичида “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ободонлаштирилиб, бунда фуқаролар дахлдорлиги яққол кўзга ташланди.

 Мазкур тадбирда  туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари,  корхона ва ташкилотлар, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари фаол иштирок этишди. Маҳалла фуқаролар йиғинида дастур доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу хайрли ишларнинг давоми сифатида тумандаги “Мўғол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳам дастурга киритилди.  Дастур доирасида “Янгибоғ” ва “Мўғол” фуқаролар йиғинларидаги 2035 та хонадондан 1625 таси таъмирланди. 5,9 км. йўлларга асфальт қопламаси ётқизилиб, 47,2 км. ички хўжалик йўллари таъмирланди. 2,5 км пиёдалар йўлакчаси  барпо этилди. 4 км. ирригация тармоқлари тортилди. Маҳаллани янада кўкаламзорлаштириш мақсадида катта майдонга дарахт ва гуллар экилди. Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш ҳамда тунги ёритиш ишларини амалга ошириш мақсадида 4 та янги трансформатор ўрнатилиб, 12 таси таъмирланди.  131 та тунги ёритиш устуни, 276 та электр таянч устунлари ўрнатилиб, 25 км.  янги электр тармоқлари тортилди. 17 км. мавжуд электр тармоқлари таъмирланди. Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини  қондириш мақсадида 16 км. янги ичимлик суви тармоғи тортилди, 6 дона сув иншооти таъмирланди. Аҳоли 311 та суюлтирилган газ балони билан таъминланди.

Шунингдек, Янгибоғ ва Мўғол маҳаллаларидаги 37,45-сонли мактаб, 8-мактабгача таълим ташкилоти таъмирланиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун зарурий шарт-шароитлар яратилди. Ҳар иккала маҳалла қ фуқаролар йиғинидаги оилавий шифокорлик пунктларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Дастур доирасида олиб борилаётган ишлардан руҳланган ташаббускор тадбиркорлар томонидан маҳаллада савдо мажмуаси, сартарошхона, этикдўзлик, тикувчилик цехи ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,  туманимизда амалга оширилаётган ободлик  аввало, халқимиз руҳиятини кўтаришга, халқ розилиги йўлида хизмат қилаётганлиги билан аҳамиятлидир.  

Фурқат МУХТОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Бахмал туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.    

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *