ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЎН БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн бешинчи сессиясини депутат Эркин Холматов очиб, халқ вакилларини кун тартибига киритилган масалалар билан таништирди. Депутатлар сессия кун тартибини ва иш регламентини бир овоздан тасдиқлади.

Депутатлар “Жиззах вилоят Мажбурий ижро бюроси раҳбарининг “Ижро ҳужжати мониторинги” хизмати орқали ижро иши юритишнинг барча босқичлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюроси томонидан кўрилаётган чоралар ҳамда бажарилаётган ижро ҳаракатлари кўрсаткичлари натижалари тўғрисида” МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Махмуд Махмудовнинг ахборотини тинглаб, муҳокама қилишди.

Сессияда “Жиззах вилоятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилининг ахбороти тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Ўткир Жўраевб ахборотида 2024 йилда Минтақавий вакилига 348 та мурожаат келиб тушганлиги, мурожаатларнинг 228 таси шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга, 87 таси ижтимоий ҳуқуқларга, 29 таси иқтисодий ҳуқуқларга, 3 таси сиёсий ҳуқуқларга ҳамда 1 таси экологик ҳуқуқларга тегишли эканлиги акс эттирилган.

2024 йилда келиб тушган мурожаатлар асосида ташкилотларга киритилган тақдимномаларнинг кўриб чиқилиши натижасида 3 нафар ходимга интизомий ҳамда 2 нафар мансабдор шахсга маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

Сессияда “Жиззах вилоятида “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонун ижроси  таъминланиши ҳолатини ўрганиш ва натижаларини ҳамда коррупцияни олдини олиш тўғрисида”ги масала юзасидан ССБ бошлиғи Махмарасул Умаров ахбороти  депутатларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги ПФ 80—сон Фармони ижросини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида”ги, “Янги устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ва ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2025 йил натижалари тўғрисида”ги, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги масалалар юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бунёд Икромов маърузаси муҳокама этилиб, сессия қарори қабул қилинди.           

Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жамол Латипов ҳамда вилоят марказий банк бош бошқармаси бошлиғи Салохиддин Ботировлар “Вилоятда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш бўйича “йўл харитаси” ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан сўзга чиқди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги” ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республика си Қонунларида давлат ва ННТлар ҳамкорлиги тўғрисида”ги масала юзасидан Ўзбекистон ННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Назифа Камолова маъруза қилди.

Вилоят Давлат активлари агентлиги бошқармаси раҳбари Фарход Ҳайдаровнинг сессияга тақдим этган “Жиззах вилоятда давлат мулкини хусусийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот”и ҳам тингланиб, қарор қабул қилинди.

Сессияда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг     2025 йил 11 августдаги “Энг намунали маҳаллий Кенгаш” танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 3-сонли Қарорини ижро учун қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилишди. Қарорга муваофиқ эндиликда ҳар йили декабрь ойида халқ депутатлари вилоят Кенгашида “Энг намунали ма ҳаллий Кенгаш” танлови ташкил этилади.

Сессияда кун тартибига қўйилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва депутатлар фаоллигида қизғин муҳокама қилинди.

Сессия ишида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов иштирок этди.

Асад МУСТАФОЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *