Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги 937-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида юртимиз бўйлаб хатлов жараёнлари ўтказилмоқда.
Қабул қилинган қонун юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра, Кадастр агентлиги томонидан 2024-2025 йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-графиги ишлаб чиқилиб, шу асосда ишлар бошланди.
Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:
Ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади, бунинг учун Кадастр агентлиги ҳар йили режа-жадвал тасдиқлайди, унга асосан:
Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади;
18 та ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади;
тизимда шакллантирилган электрон йиғмажилд маҳалла биноларида, Кадастр агентлиги сайтида ҳамда бошқа манбаларда эълон қилинади.
Тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан ўрганиб чиқилади.
Ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга Кадастр агентлиги томонидан хабарнома юборилади.
Хабарнома асосида бир марталик тўловни амалга оширганларга ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади (ерга – ижара ҳуқуқи, бино-иншоотга – мулк ҳуқуқи).
Маълумотларга кўра, бугунги кунда Жиззах вилоятида ҳуқуқий ҳужжатлари йўқ ёки тўлиқ бўлмаган 66 189 мингдан ортиқ ер участкаси мавжуд.
Ҳуқуқни эътироф этишнинг асосий шартлари сифатида ер участкаси бошқа шахсга ажратилмаганлиги ёки аукционга чиқарилмаганлиги, ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги, ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик йўқлиги, муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги, бош режа талабларига зид эмаслиги белгиланган.
Жиззах вилоятида 12 туман ва 1 шаҳар бўйича 2024 йилда 23 та маҳалла фуқаролар йиғини режага киритилган бўлиб, жами объектлар 102 452 тани ташкил этади, шундан 13 653 та нотурар, 84 906 та турар, 3 893 та қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлар.
Бугунги кунга келиб Жиззах вилояти хатлов натижалари бўйича 2024-2025 йил учун танлаб олинган 124 та маҳалладан 91 та маҳаллада хатлов ишлари якунланган.
Хатлов қилинган жами 51 841 та объектлардан 29 369 таси “E’TIROF” AT ахборот тизимига тўлиқ киритилган бўлиб, шундан 22 153 та объект муҳокамада. “E’TIROF” AT ахборот тизимига киритилган 22 153 та объектнинг йиғма жилдларини ва маълумотлари муҳокамага ўтказилгандан сўнг тегишли ташкилотлар томонидан икки ой давомида объектларга тайёрланган йиғмажилдларни ўрганиб чиқиб, автоматлаштирилган ахборот тизимига ижобий ёки салбий маълумотларни киритиб боради.
Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши томонидан ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги 1 666 та қарор лойиҳаларини ишлаб чиқилиб, Жиззах вилоятида 381 та кадастр ҳужжатлари шакллантирилди.Бир сўз билан айтганда, хатлов ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Прокурор назорати асосида амалга оширилаётган ишлар жойларда қонунийликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат органлари фаолиятида ошкораликни кучайтиришга хизмат қилади.
А.Қадиров,
Давлат кадастрлари палатаси
Жиззах вилояти бошқармаси
Бино ва иншоатлар Давлат кадастрини юритиш бўлими бошлиғи