“Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори эзгу ишларга дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Қарорга мувофиқ республикамиз бўйлаб қатор меҳр-мурувват ва саховат тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан вилоятимизнинг Пахтакор, Зомин ҳамда Бахмал туманларида жами 900 нафар кишилик ифторлик дастурхонлари безатилди. Муборак Рамазон ойи муносабати билан ташкил этилган ифторлик дастурхонига эҳтиёжманд ва муҳтожлик реестрида турувчи аҳоли таклиф этилди.
Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуронийлар, маҳаллалар фаолларига алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, уларга байрамона кайфият улашилди.
Саҳоват ва меҳр-мурувват руҳида ўтган эзгу ташаббус жамиятда ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Зоир ТУРСУНҚУЛОВ.