Жорий йилда пахтакорларимиз 67 минг 600 гектар майдонда ғўза парваришлаб, 290 минг 680 тонна пахта етиштиришга аҳд қилишган. Сидқидилдан қилинган меҳнат, барча агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилганлиги бугун ўз самарасини берди. Пахта пишиб етилди. Эндиги асосий вазифа, уни нест-нобуд қилмасдан, очиқ кунларда саранжомлаб олиш керак.
Айни кунларда вилоятимизда пахта терими қизғин бошланиб кетди. Терим суръат кун сайин ошиб бормоқда. Бу борада йиғим-теримга қандай ҳозирлик кўрилган?
Бу йил 1367 та фермер хўжалигининг 51 минг 31 гектар майдонда етиштирган 219 минг 989 тонна ҳосили (75,7 фоиз) машиналар ёрдамида, 663 та фермер хўжалигининг 16 минг 569 гектардаги 70 минг 691 тонна пахтаси (24,3 фоизи) қўлда териб олиниши кўзда тутилган. Шу мақсадда мавсумда 284 дона (5 дона 6 қаторли, 244 дона 4 қаторли, 35 дона 2 қаторли) пахта етриш машиналари иштирок этади. Уларнинг 100 донаси лизинг асосида олиб келинди. Таъмирга тортилган 122 дона терим машиналарининг 118 донаси соз ҳолга келтирилди. Қолган 4 дона машинада таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмоқда.
Пахта теримида 35 минг 300 нафар, шундан пахтачилик туманларидан 27 минг 610 нафар, лалмикор туманлари ва Жиззах шаҳридан 7 минг 690 нафар теримчи иштирок этиши мўлжалланган. Ушбу теримчилар 633 та терим отрядларига бириктирилди. Ҳозирги кунда 217 та дала шийпонларининг бор-йўғи 36 таси (16,6 фоизи) тайёр. Қолган 181 таси (83,4 фоиз) эса мавсум бошланса-да, бу ишлар охирига етказилмаган. Ётоқдаги теримчиларнинг 1 миллиард 753 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, теримчилар учун 70 минг 600 дона этак, 633 дона тарози, 633 дона қозон-ўчоқ, 66 дона самавор, 1266 дона сув сақлаш идишлари талаб қилинади.
Бу йилги мавсумга 1164 та, шундан 1038 та пахта ташиш (27 та махсус пахта ташийдиган, 130 та юк машина, 881 та трактор, 1980 та тиркама) ва 126 та теримчи ташиш техникумлари жалб қилинади.
Вилоятимизда 29 та пахта қабул қилиш масканлари бўлиб, уларнинг 17 таси мавсумга шай, қолганларидан таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Мазкур масканларнинг 16 донаси (55,1 фоизи) “Агротарози” ахборот тизимига уланган, қолган 13 донаси (44,8 фоизи) тизимга уланмаган.
Вилоятимизда пахта йиғим-терими кун сайин авж олаяпти. Энди тайёргарлик ишларини ҳам ниҳоясига етказиш фрусати келди. Зеро, масъулиятли мавсум пухта тайёрганликни ёқтиради.
“Жиззах ҳақиқати”нинг “Қишлоқ ҳаёти” бўлими.