НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ер азалдан халқнинг энг асосий ва бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Жорий йилнинг ортда қолган ўн бир ой давомида Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси Арнасой туман бўлими инспекторлари томонидан ер назорати тизимида олиб борилган тадбирлари натижасида туман бўйича 210 та ҳолатда 61.3 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари 22 та ҳолатда 56,7 гектари ер фондининг қишлоқ хўжалиги тоифаси, 188 та ҳолатда 5,4 гектари аҳоли пункти ерлар ҳисобига тўғри келади.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига огоҳлантириш хатлари берилган. Шундан 181 та ҳолат жойида ихтиёрий бартараф этилиб, ер участкаси ўз холига қайтарилган бўлса, 13 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди.

Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак: Чўлқувар МФЙ ҳудудидан фуқаро А. Мухаммедов, “Бўстон” МФЙ ҳудудидан фуқаро О. Файзиев, Бахтли МФЙ ҳудудидан эса фуқаро С. Пўлатовлар ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмасада, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, молхона қуриб олганлик ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида 134 та ҳуқуқбузарга (23 та 60-модда 2-қисми, 30 та 6-модда 3-қисми, 1 та 68-модда 1-қисми, 80 та 68 прим 1-модда) нисбатан жами 1 млрд. 009 млн. 590 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди. Қўлланилган жарималарнинг 58 тасидан 108 млн. 980 минг сўм қисми кадастр органлари томонидан (амалдаги тартиб бўйича 15 кунлик муддатда тўловни амалга оширган ҳуқуқбузарларга 52 млн 110 минг сўм 30 фоизлик имтиёзлар қўлланилган) ундирилиши таъминланди. Тўланмай турган 848 млн. 500 минг сўмлик жариманинг муддати ўтган 51 тасидаги 295 млн. 950 минг сўмлик қисми мажбурий ундирувга қаратилди. Мажбурий тартибда 5 та ҳолатда 15 млн. сўм маблағ ундирилди. Ундирилмаган ва шу жумладан мажбурий ижрога қаратилмаган жарималар миқдори 552 млн. 500 минг сўмни ташкил этмоқда. Мазкур жарималар бир ойлик муддатда ихтиёрий тўланмаган тақдирда тегишли тартибда мажбурий ижрога қаратилиши таъминланади.

Кадастр органлари ходимлари томонидан албатта бундан кейинги даврларда ҳам прокуратура, суд органлари, солиқ идоралари, мажбурий ижро бюроси каби тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ер назорати тизмида амалий ишлар олиб борилади.

Бегзод Абдурахимов,
Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси
Арнасой туман бўлими бошлиғи.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *