ШАҲАР ҚИЁФАСИГА ЗЕБ БЕРГАН МАСКАН

Жиззах шаҳрининг Ўратепалик маҳалласида шаҳар аҳолисининг мазмунли ҳордиқ чиқариши, турли тадбир ва йиғинларни юқори савияда ўтказиш учун барпо этилаётган замонавий Мустақиллик боғи мажмуаси қурилиши якуний босқичга етди. Янги мажмуа 16 гектар майдонда барпо этилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 30 миллиард сўмни ташкил этади. Қурилиш ишларини «MJN HOUS» хусусий корхонаси олиб бормоқда. Жорий йилнинг апрель ойи охирида бошланган бунёдкорлик жараёнига 200 нафардан зиёд мутахассис ва 30 дан ортиқ махсус техника жалб этилган.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги  «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассиси Фазлиддин Жамшидовнинг таъкидлашича, лойиҳанинг асосий қисмларидан бири 2 минг томошабинга мўлжалланган замонавий амфитеатр биноси бўлади. Янги маскан шаҳар қиёфасига кўрк бағишлаши билан бирга, кенг майдонда концертлар, фестиваллар, ёшлар дастурлари ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш имконияти яратилади.

Мустақиллик боғи мажмуаси август ойи охирида — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Илхом ШОДМОНОВ.

Ботир ҚУДРАТОВ (фото).

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *