СОҒЛОМ ТАНДА — СОҒЛОМ АҚЛ

Яқинда Бахмал туманидаги 19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Соғлом танда — соғлом ақл” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унга мактабгача таълим муассасалари методист ва тарбиячилари, боғча тарбияланувчилари таклиф қилинди.

Тадбирда туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими бош методисти Юсуфжон Қиёмов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ёш авлод тарбияси, болажонларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган қулайликлар ҳақида гапирди. Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари томонидан қизиқарли дидактик ўйинлар, чиройли рақслар ижро этилди. Айниқса, ёш боксчилар, курашчи болакайларнинг маҳоратлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, болажонларнинг “Ким чаққон”, “Рақамларни тўғри топ” ўйинлари ҳамда ватанпарварлик руҳидаги турли чиқишлари қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнгида фаол тарбиячи ва тарбияланувчилар Бахмал тумани  мактаб ва мактабгача таълим бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу каби тадбирлар болажонларимизнинг саломатликларини асраш ва мустаҳкамлаш, мунтазам спорт билан шуғулланиб боришида катта аҳамият касб этади.

Абдушукур ЛАПАСОВ.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *