БУХОРО БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Зафаробод тумани маҳаллаларида яшовчи, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда меҳнат қилиб, туман тараққиётига ҳисса қўшган 40 нафар меҳнат фахрийси Бухоро вилояти бўйлаб икки кунлик саёҳатда бўлиб қайтишди.

Фахрийлар қадимий Бухородаги Арк мажмуаси, ислом дунёсида етти пир деб ном олган Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фагнавий,  Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобои Самосий, Саййид Амир Кулол, Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳларида бўлишди, шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор масканлари билан танишишди.

—Йил бошидан буён меҳнат фахрийларини республикамизнинг турли тарихий ва зиёратгоҳ жойларига саёҳатга олиб бордик, —дейди “Нуроний” жамғармаси Зафаробод тумани бўлими  раиси Тўхтамурод Маматқулов. —Уларнинг Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Наманган вилоятларидаги тарихий ҳамда замонавий масканларга саёҳатлари уюштирилди. Бу тадбирлар нуронийларимизни нафақат юртимиздаги янги ўзгаришлар ва бунёдкорликлардан бохабар қилади, балки баркамол авлодни тарбия қилишда асқотади, деб ўйлаймиз.

 

       Аҳмад БОЛИБЕКОВ,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *