ТЕРИМ МАШИНАЛАРИ ХИРМОНГА БАРАКА КИРИТМОҚДА

Далаларда пахта йиғим-терим ишлари қизғин паллага кирди. Терим машиналари хирмонга барака киритиб, кунлик суръат ошиб бормоқда.

Вилоятимизда 2025 йил пахта хом ашёси тайёрлашнинг бориши  тўғрисидаги шу йилнинг 23 сентябргача бўлган маълумотга кўра, бир кунда далалардан 9 минг 424 тонна (режага нисабатн 3,24 фоиз) ҳосил йиғиштириб олинди. Бу йиллик топшириқнинг 18,70 фоизини ташкил қилади. Пахтакорларимизнинг шу кунгача уйга хирмони 54 минг 457 тоннадан ошиб кетди.

Мавсумда зафарободлик деҳқонлар пешқадамлик қилишаяпти. Улар кунлик кўрсаткичда ҳам энг юқори натижага эришиб, бир кунда далалардан 1 минг 521 тонна пахта йиғиштириб олдилар. Туманнинг ялпи хирмони 9 минг 121  тоннага етди. Шароф Рашидов, Пахтакор туманлари пахтакорлари ҳам пешқадамдан ортда қолишмаяпти. Мазкур туманларда бир кунда 3,56-3,58 фоиз миқдорида пахта тайёрланиб, қабул масканларига кунига 1052-1818 тоннадан зиёд ҳосил топширилмоқда. Зарбдор ҳамда Дўстлик туманларида терим суръати кун сайин ошиб бораяпти. Бу туманларда шу кунга қадар белгиланган топшириқ 19,9-20,9 фоизга адо этилди. Мирзачўл, Арнасой туманлари пахтакорлари мавсумда охирги ўринларда боришмоқда. Улар режага нисбатан 2,15-2,81 фоиз миқдорида пахта тайёрлашиб, шу куни энг паст натижага эришдилар.

Терим машиналари хирмонга барака киритмоқда. Бу йилги мавсумда далаларда 284 та турли русмли агрегатлар теримда иштирок этаяпти. Улар кучи билан бир кунда 8 минг 499 тонна, шу кунга қадар эса ҳосилнинг 43 минг 382 тоннасимашиналар ёрдамида териб олинди.

Шу куни терим агрегатларидан унумли фойдаланган Пахтакор туманида 1 минг 663 тонна, Дўстлик туманида 1 минг 546 тонна, Зафаробод туманида 1 минг 362 тонна, Мирзачўл туманида 1 минг 314 тонна, Зарбдор туманида 1 минг 243 тонна ҳосил йиғиштириб олишга эришилди.

Куз ҳавоси ўзгарувчан бўлади. Илгариги иссиқлар тафти ҳам пасайган. Шундай экан, катта машаққатлар билан етиштирилган ҳосилни очиқ кунларда йиғиштириб олишимиз зарур. Энди терим машиналари кучидан самарали фойдаланиб, суръатни бунданда ошириш фурсати етиб келди.

Абдушукр ЛАПАСОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *