БУГУН — БУТУНЖАҲОН ТУБЕРКУЛЁЗГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Юртимизда туберкулёз тарқалишининг олдини олиш учун чақалоқларни эмлаш қамрови 99,8 фоизга етказилган.

Сўнгги 10 йилда касалланиш даражаси ва ўлим кўрсаткичи мос равишда 1,5 ва 15,0 борабарга камайди. Шу даврда халқаро стандартларга мувофиқ эрта ташхислаш ва даволаш натижасида 135 минг нафардан зиёд аҳолининг ҳаёти сақлаб қолинди.

2025 йил якунига кўра, сил билан касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига нисбатан 33,0 тани, ўлим кўрсаткичи эса 0,8 тани ташкил қилиб, 2024 йилга нисбатан мос равишда 3,5 фоизга камайган, ўлим даражаси эса ўзгаришсиз қолган.

2025 йилда 1-тур сезувчан туберкулёзга чалинган беморларни даволаш самарадорлиги 92,7 фоизни ташкил қилган.

Силнинг дориларга турғун шакли билан хасталанган беморларни даволаш самарадорлиги 86,9 фоизга етиб, 2024 йилга нисбатан 10,2 фоизга ошган. 6 ва 9 ойлик қисқа даволаш усуллари амалиётга тўлиқ татбиқ этилган.

2025 йилда 1 521 385 нафар хавф гуруҳига кирувчи аҳоли қатламининг 95,4 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилган. Натижада 485 нафар катталар ва 761 нафар болаларда туберкулёз аниқланиб, улар тўлиқ муолажа билан қамраб олинган.

Сил касаллигининг ривожланишига мойиллиги бўлган 1501 нафар бола аниқланиб, 100 фоиз профилактик даво чоралари кўрилган.

“Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида 2025 йил якунига кўра, силдан касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига нисбатан 33,0 тани (режа 34,0 та) ташкил қилган ва хасталик аниқланган 14 минг нафардан зиёд беморлар сифатли дори воситалари ҳамда муолажа билан тўла қамраб олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *