Арнасой туманида 2131 гектар ер майдони кафолатли сув билан таъминланадиган бўлди.
Арнасой тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида суғориш тармоқларини мустаҳкамлаш ва сувдан самарали фойдаланиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур дастур асосида ЛР-15-7 каналини 9,9 км қисмини бетонлаштириш режалаштирилган эди.

Бугунги кунга келиб, ушбу каналнинг 2,5 км қисми бетонлаштирилиб, ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Натижада каналнинг фойдали иш коэффициенти 0,65 фоиздан 0,90 фоизгача ошиши кутилмоқда. Бу эса 15 дан ортиқ фермер хўжаликларига қарашли 2131 гектар суғориладиган ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш имконини беради.

Мазкур ишлар туман ҳудудидаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув йўқотилишини камайтириш ҳамда ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади. Бетонлаштириш жараёнлари кечаю-кундуз ташкил этилган бўлиб, ишчи-ходимлар томонидан белгиланган режани ўз вақтида бажариш учун барча зарур техника ва механизмлар сафарбар этилган.