ЖАҲОНГА МАШҲУР САЙЁҲ ЖУРНАЛИСТ – ЗОМИНДА

Кеча туризм соҳасида халқаро миқёсда таниқли шахс – журналист ва ёзувчи Юрий Сигов вилоятимизда меҳмон бўлди. У Зомин тарихи, бугунги куни билан танишди.

Юрий Сиговнинг ҳаёти қизиқарли саёҳат. Профессионал фаолияти давомида дунёнинг 150 дан ортиқ давлатида бўлган, кўпчилигида узоқ вақт ишлаган, сайёрамизнинг энг экзотик нуқталарида – Африка чўлларидан тортиб илонлару чивинлар билан тўлиб-тошган Амазонка соҳилларигача, Тинч океанининг йўқолган атолларидан тортиб Магеллан бўғозигача.

Ҳозир Ю.Сигов АҚШда ишлайди, бунгача у репортажларини Буюк Британия, Гонконгдан юборган, БМТнинг Жанубий Африкадаги миссияси раҳбарининг матбуот котиби бўлиб ишлаган.

Сигов рафиқаси Анна Ирина Ивановна билан сайёҳлик учун восита бўлган омилларни репортажларида кўрсатиш учун маълумотлар тўплади, эко, экстремал ва гастрономик туризм намуналари билан танишди.

Ш.Эгамқулов (фото)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *